Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Ўзбекистонда 15 июлдан хорижий фуқароларга республикада туристик мақсадларда бўлиш учун электрон кириш визаларини расмийлаштириш ва бериш бошланди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Sputnik

Фото: Sputnik

Электрон виза хориж фуқаросига Ўзбекистон ҳудудида 30 кун бўлиш ҳуқуқини беради ва у тақдим этилган кундан бошлаб 90 кун ичида амал қилади.

Виза олиш учун мурожаат юборилган кундан ташқари икки иш куни ичида кўриб чиқилади. Тақдим этилган электрон виза хориж фуқаросининг e-visa.gov.uz порталига қилган мурожаатида кўрсатилган электрон манзилга жўнатилади.

Мурожаат Ўзбекистонга сафар мўлжалланган кундан камида уч иш куни олдин йўлланиши лозим.

Мурожаатларни кўриб чиқиш учун консуллик йиғими 20 АҚШ долларини ташкил этади. Тўлов халқаро тўлов тизимлари орқали электрон тарзда амалга оширилади. Виза беришдан бош тортилган тақдирда тўлов қайтариб берилмайди.

Электрон виза ҳужжатга (паспорт) ёпиштирилмайди. Чегарани кесиб ўтиш чоғида турист қоғоз ёки электрон кўринишдаги электрон визани кўрсатади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар