«Ўзтрансгаз» АЖ «Энг илғор туман/шаҳар газ таъминоти» республика кўрик-танловини ўтказади. Бу ҳақда «Ўзтрансгаз» АЖ матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
«Ўзтрансгаз» АЖ тизимидаги корхоналар ўртасида ташкил қилинган танлов 2018 йилнинг 15 июлидан 31 декабрига қадар давом этади.
Ғолиб Kia Sportage station автомашинаси билан тақдирланади. Ғолиб идоранинг ҳар бир ходимига 1 миллион сўмдан мукофот пули берилади.
Шунингдек, «Ўзтрансгаз» АЖ мустақилликнинг 27 йиллиги арафасида «Энг илғор газ хўжалиги ходими» республика танловини ўтказади. Танловда ёшларнинг соҳага оид инновацион ғоялари, таклифлари, ходимнинг жамоадаги ўрни, эришган ютуқлари эътиборга олинади.
Танловда ғолибликни қўлга киритган 10 нафар ходимга 2,5 миллион сўмдан 10 миллион сўмгача пул мукофотлари берилади.
Изоҳ (0)