Хитойнинг жануби-ғарбидаги Сичуань вилоятида саноат парки ҳудудида юз берган портлаш оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВга таяниб, «РИА Новости» хабар қилди.
Воқеа 12 июль, пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 18:30 да Ибинь округи Цзяньань уездидаги саноат паркида юз берган.
Воқеа жойига маҳаллий ҳукумат вакиллари келган, тафсилотлар аниқлаштирилмоқда.
Изоҳ (0)