Айни пайтда Самарқанд шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Фурқат Раҳимов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда шаҳарнинг ободонлаштириш масалалари кўрилмоқда.
Йиғилишда, шунингдек, қурилиш масалалаларига ҳам тўхталиб, шаҳарда қурилаётган объектларни талабларга жавоб беришида ҳокимликни ҳар бир вакили масъул эканлиги, қурилиш ишларидаги ҳужжатларни тайёрлашда таниш-билишчилик, ортиқча талабларни қўйишга йўл қўймаслигини билдирмоқда.
Шаҳар ҳокими туристлар ташриф буюрадиган тарихий обидалар, айниқса Сиёб бозори худудидаги ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор беришини сўради. Шунингдек, шаҳардаги ариқлар тозалигини сақлаш бўйича кўрсатма берди.
Жиноятчилик ҳақида тўхталиб, шаҳарда жиноятчилик ўтган даврга нисбатар 44 фоизга қисқарганини, худудларда ҳуқуқбузарликни олдини олиш учун кузатув камераларини қўйиш лозимлигини билдирди.
Олдинроқ Самарқанд шаҳар ҳокими ёрдамчилари билан қўлга олингани ҳақида хабарлар тарқалган, аммо улар тасдиқланмаган эди.
Изоҳ (0)