Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг шикастланган банкноталарини алмаштириш ва яроқсиз банкноталарни инкассога қабул қилишда банклар томонидан комиссион тўловлар ундирилишига аниқлик киритди, деб ёзади «Газета.uz».
Марказий банк хабарида маълум қилинишича, бу банкноталарни хорижий эмитент-банкларда алмаштириш харажатларини қоплаш учун зарур. Харажатлар, жумладан, транспортировка шунингдек, корреспондент-банк ёки эмитент-банк комиссион тўловлари мавжудлиги билан боғлиқ.
Аввалроқ тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг шикастланган банкноталарини миллий валютага айирбошлаш ёки шу турдаги шикастланмаган банкноталарга алмаштириш, майдалаш, йириклаш ҳамда конверсия операцияларни амалга оширишни рад этишга йўл қўйилмаслиги ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)