Афғонистон шарқида дамбанинг портлаши туфайли юз берган сув тошқини оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Ariana телеканалига таяниб, «ТАСС» хабар берди.
Ҳалокат Панжшер вилоятида юз берган. Бир неча қишлоқларни сув босган. Камида 300 та уй вайрон бўлган.
Маҳаллий ҳукумат қурбонлар сонининг ортиши мумкинлигини маълум қилган. Сув тошқини давом этмоқда.
Воқеа жойида қутқарув-қидирув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)