Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятида 11 июль, чоршанба куни кечаси юз берган тўқнашувларда камида 23 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, 13 нафари яраланди. Бу ҳақда 12 июль куни маҳаллий ҳокимият хабарига таяниб, Синьхуа агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «Корреспондент.net».
«Ярим тунда толиблар Арчи туманидаги Қарлуқ ҳудудида назорат-ўтказиш пунктига ҳужум қилди. Тўқнашув бир неча соат давом этди, оқибатда олти нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди», — дейди округ губернатори Насриддин Назарий.
Бундан ташқари, тўқнашувлар давомида яна икки нафар хавфсизлик кучлари ходими жароҳат олган.
Бошқа бир ҳодисада жангарилар Арчи тумани шарқидаги Пули-Мўминда жойлашган ҳарбий лагерга ҳужум қилди. Оқибатда 17 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, 11 нафари яраланди.
Изоҳ (0)