Японияда жала туфайли содир бўлган сув тошқинлари қурбонлари сони 176 тага етди. Бу ҳақда Assosiated Press’га таяниб, «Газета.ru» хабар берди.
Бедарак йўқолган ўнлаб кишиларни қидириш ишлари давом этмоқда. Қидирув ишларига ўн минглаб қутқарувчилар ва кўнгиллилар жалб қилинган.
Ҳукумат вакиллари яқин орада бош вазир Синдзо Абэнинг сув тошқинидан энг кўп зарар кўрган Курасаки шаҳрига ташриф буюриши ҳақида маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта охирида Япониянинг марказий ва жануби-ғарбий қисмида жала ёғган. Натижада ер кўчиши ва сув тошқинлари содир бўлган. Табиий офатдан Хиросима префектураси энг кўп жабр кўрган. 8 июль, якшанба куни сув тошқинлари қурбонлари сони 80 кишидан ошган. 10 июль куни ҳалок бўлганлар 140 кишини ташкил қилгани хабар қилинган, сўнг куннинг иккинчи ярмида қурбонлар сони 157 тага етган.
Изоҳ (0)