Шотландиянинг Esperansa Group LP компанияси Ўзбекистондаги Perfect Plast Profil корхонасини сотиб олди. Бу ҳақда, «Тошкент» республика фонд биржаси маълумотига таяниб, Spot хабар берди.
Esperansa Group LP компаниянинг 1 519 574 та акциясини, яъни устав фондининг 100 фоизини сотиб олди.
Келишув 5 июль, пайшанба куни имзоланган.
Esperansa Group LP компанияси Буюк Британиядаги Эдинбург шаҳрида жойлашган.
Perfect Plast Profil компанияси деразалар учун мўлжалланган пластик профиллар ишлаб чиқаради. 2017 йилнинг январида компания биринчи акцияларини чиқарган. Perfect Plast Profil Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган.
Изоҳ (0)