Ўзбекистон Президентининг 11 апрелдаги «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5409-сонли фармони ижроси ҳамда тадбиркорлик субъектларига қулайлик яратиш мақсадида, Давергеодезкадастр қўмитасининг расмий веб-сайти ва Лицензиялаш портали орқали «Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш» хизмат турига электрон аризалар юбориш йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Давергеодезкадастр қўмитаси» «Дарё»га маълум қилди.
Лицензиялаш порталида ариза қолдириш учун юридик ёки жисмоний шахс IDgov.uz’дан рўйхатдан ўтган бўлиши лозим.
Давергеодезкадастр қўмитаси веб сайтида барча топшириладиган ҳужжатларнинг электрон шаклини юклаб олиш имконияти бўлиб, тўлдирилган ҳужжатларни веб сайтнинг интерактив хизматлар бўлимида онлайн тарзда жўнатиш мумкин.
Изоҳ (0)