Дания тиббиёт маркази тадқиқотчилари гипертонияни (артериал қон босимининг ошиши) даволовчи дори воситалари таркибида учрайдиган валсартан моддасининг инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақда medikforum.ru ёзмоқда.

Фото: Google Images

Таркибида валсартан бўлган дори воситалари Zhejiang Huahai Pharmaceuticals фармакологик компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Ишлаб чиқарувчи томонидан мазкур моддани тозалаш жараёни билан боғлиқ қоидалар бузилган.

«Гипертонияни даволовчи дори воситалари таркибига кирувчи валсартан моддаси саратон ўсимталарини келтириб чиқаради», — дея даниялик олимлар хулоса қилган.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, бундай дори воситаларини узоқ вақт давомида қабул қилган кишиларда соғлиғи билан боғлиқ муаммолар вужудга келиши мумкин.

Европа Иттифоқида таркибида валсартан бўлган дори воситаларини бутунлай тақиқлаш масаласи ўрганилмоқда. Қарорнинг қабул қилинишини тўхтатиб турган омил даниялик олимларнинг ўз тажрибаларини ҳайвонлар устида олиб боргани билан боғлиқ.