Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Азим Аҳмадхўжаев Ўзбекистон автомобиль спорти федерациясининг президенти лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизматига таяниб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Шу кунгача мазкур вазифани «Ўзавтотеххизмат» компанияси бошқаруви раиси Ботирхўжа Сидиқов бажариб келган.
Азим Аҳмадхўжаев февралдан буён Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини бошқариб келмоқда.
Изоҳ (0)