9 июль, душанба куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон—Покистон ишбилармонлар кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Учрашувда томонлар Покистон бозорларига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни етказиш, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, текстиль ҳамда туризм соҳаларида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ҳақида келишиб олди.
2018 йил март ойида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида Глобал ва минтақавий тадқиқотлар маркази билан ҳамкорликда Ўзбекистон—Покистон ишбилармонлар кенгашини тузиш тўғрисида келишув имзоланган. Апрель ойида кенгашнинг биринчи йиғилиши Исломободда ўтказилган.
Маълумот учун
2017 йили Ўзбекистон ва Покистон ўртасида ўзаро товар айланмаси қарийб 36,2 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.
Изоҳ (0)