Навоий вилояти молия ва ғазначилик органлари раҳбарлари бюджет ташкилотлари ходимлари ойлик маошлари ва таътил пулларини тўлаш жадвали бўйича ортда қолишга йўл қўйгани учун қатъий огоҳлантирилди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабарига таяниб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Июлда Молия вазирлиги бюджет ташкилотлари ходимлари маошлари ва таътил пулларини ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун 532,5 миллиард сўм миқдорида мақсадли маблағни ажратган.
Шу билан бирга, 6 июлда республика бўйича биринчи навбатдаги харажатлар тўловлари 85,8 фоизни ташкил этган. Тўловларнинг энг паст кўрсаткичи — 60 фоиздан бир оз ошиқроқ айнан Навоий вилоятида кузатилмоқда.
Изоҳ (0)