«Газпром» Ўзбекистондан газ сотиб олишни камайтирди. Бу ҳақда «Газпром» ва «Ўзбекнефтгаз» вакилларининг 6 июль, жума куни бўлиб ўтган учрашувида маълум қилинди, деб ёзмоқда Spot.
Маълум қилинишича, компания 2017 йили 5,5 миллиард метр куб газ сотиб олган. 2016 йили бу кўрсаткич 6,2 миллиард метр кубга тенг бўлган. Яъни, ушбу кўрсаткич 12 фоизга камайган.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг режали тарзда нефть қазиб олишни камайтириб, газ ишлаб чиқаришни кўпайтираётгани хабар қилинган. Масалан, биринчи чоракда газ ишлаб чиқариш 6,4 фоизга кўпайган.
Учрашувда томонлар Шохпахта конидан газ қазиш бўйича ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди.
Эслатиб ўтамиз, «Газпром» ва «Ўзбекнефтгаз» Петербург иқтисодий форуми доирасида 2024 йилгача Шохпахта конидан газ қазишни давом эттиришга доир келишувни имзолаган. 2017 йил апрель ойида компания Ўзбекистон билан 2018 йилдан бошлаб ҳар йили 4 миллиард кубометр газ харид қилиш бўйича 5 йиллик шартнома тузган.
Изоҳ (0)