Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси берган маълумотларга кўра, ош, тўй ва юбилей тадбирларига борадиган санъаткорларнинг хизмат ҳақи белгиланиб рўйхати шакллантирилди, деб хабар беради ЎзА.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Бундан кўзланган асосий мақсад тўйларни ихчамлаштириш ва аҳолига енгиллик яратишдан иборат. Санъаткорлар томонидан кўрсатиладиган хизмат нархлари имтиёзли бўлиб, масалан, ош тадбирларини ўтказиш 500 мингдан 800 минггача, тўй ва юбилей тадбирларини ўтказиш эса 800 минг сўмдан 1,5 миллион сўмгача белгилаб қўйилган. Бу  аҳолининг шароитидан келиб чиққан ҳолда белгиланди.Тажриба сифатида пойтахтдаги Олмазор тумани ФҲДЁ бўлимида эндиликда қонуний никоҳдан ўтган келин-куёвлар учун санъаткорларни рўйхатдан танлаш имконияти яратилди. Улар буюртма асосида банд қилиши мумкин. Бунинг учун махсус стендлар ташкил этилди.Ушбу тажриба ўзини оқлармикин? Буни вақт, фуқароларнинг хоҳиш истаклари ва санъаткорларнинг масъулиятли ёндашуви ҳал этади.Фуқаролар ўз тадбирларига ушбу рўйхатда келтирилган телефон рақамларига боғланиб, санъаткорларни таклиф этади. Бу рўйхат «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси томонидан доимий равишда назорат қилинади ва кенгайтириб борилади. Рўйхат бугунги кунда фақат Тошкент шаҳри учун белгиланган бўлиб, бир ой ичида Ўзбекистондаги ва барча туман ва шаҳарлар учун имтиёзли равишда шакллантирилади.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистонда банан нархи ошиб бормоқда. Энди мева истеъмоли камаядими?
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида 10 декабрь ёғингарчиликсиз ўтади
Дунё
Совуқ урушни бошлаган Черчилл, Чехиядаги шифохонада оммавий қотиллик ва Чили диктатори Пиночетнинг ўлими. Кун хронологиясида 10 декабрь