Индонезиядаги Жанубий Сулавеси ороли қирғоқлари яқинида йўловчилар паромининг чўкиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 34 тага етди. Бу ҳақда CNN’нинг 5 июль, пайшанба куни берган маълумотига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Индонезиянинг табиий офатларга қарши курашиш агентлиги вакили Сутопо Пурва Нугрохо паромнинг Булукумба дарёсининг қирғоғи яқинида, Селаяр ороли ёнида чўкиб кетганини маълум қилган.
Хабар қилинишича, паром ҳалокатга учраган вақтда 189 та йўловчиси бўлган. Шунингдек, бортда автомобиллар, автобуслар ва юк машиналари ҳам бўлган.
Дастлабки маълумотларга қараганда, паром бортининг тешилгани туфайли чўкиб кетган. Кемага сув тўлишни бошлаган вақтда капитан паромни яқиндаги оролга йўналтирган ва кўпроқ кишининг ҳаётини қутқариб қолиш мақсадида сув саёз ерда паромни чўктирган. Маҳаллий балиқчилар одамларни қутқаришга ёрдам берган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ паромнинг чўкиши оқибатда 31 кишининг ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)