Адлия вазирлиги хорижий инвесторларнинг ҳуқуқлари бузилган тақдирда уларни ҳимоя қилиш ва айбдорларни жазолаш чораларини кўради. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Агарда Сиз хорижий инвестор сифатида:
1) фаолиятингизни бошлаш ёки уни такомиллаштириш билан боғлиқ таклиф ҳамда мурожаатларингиз давлат идоралари томонидан пайсалга солинаётган бўлса;
2) солиқ ва бошқа имтиёзларни қўллашни рад қилиш ҳолатларига дуч келсангиз;
3) қонун ҳужжатларининг қўлланилиши бўйича ва бошқа масалаларда ҳуқуқий маслаҳат олмоқчи бўлсангиз;
4) мамлакатимизда инвестицион муҳитни такомиллаштириш юзасидан таклифларингиз бўлса, Адлия вазирлигига «Ишонч телефони»нинг 1008 рақами орқали, шунингдек, Facebook’даги «Адлия билан мулоқот/Диалог с юстицией» гуруҳи орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Хорижий инвесторларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича Адлия вазирлиги томонидан судларга даъво аризалари киритилади.