81 ёшли жанубий афркалик Жулия Альбу қизини кўриш учун Кейптаундан Лондонга ўзининг 20 йиллик Toyota Corolla машинасида борди. Йўлнинг умумий узунлиги 12 070 километрни ташкил қилди. Бу ҳақда Car Thtottle’га таяниб, «Мотор» хабар бермоқда.
Жулияга саёҳат ҳақидаги фикр радио тинглаш жараёнида келган. Ўшанда маҳаллий радиостанциялардан бирида таниқли жамоат арбобининг янги машинасини неча пулга сотиб олгани муҳокама қилинаётган эди. Жулия жонли эфир вақтида радиога қўнғироқ қилган ҳамда ўзи ва Toyota’сининг ёшини қўшиб ҳисобласа, 100 йил чиқишини, бироқ шунга қарамасдан, иккиси ҳам ажойиб ҳолатда экани, ҳатто яқинда Лондонга саёҳат қилишини айтган.
Шундан сўнг Жулияга унинг дўстларидан жуда кўп қўнғироқлар бўлган ва унинг йўлга отланишдан бошқа иложи қолмаган.
Лондонга етиб келгач, Жулия Toyota офисига интервью берган ва унинг машинаси ҳаммасидан ҳам зўр экани, уни бошқасига алмаштирмаслигини айтган. У дуч келган ягона муаммо Уганда йўлида машина ғилдирагининг бўшаб қолгани бўлган.
Изоҳ (0)