Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида бир неча йиллардан бери таъмирталаб аҳволга келиб қолган «Қипчоқ — Манғит шаҳри — Туркманистон чегараси» давлат аҳамиятидаги автомобиль йўли 20 кун ичида таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда «Amunews.uz» хабар бермоқда.

Фото: ««Amunews.uz»

Фото: ««Amunews.uz»

Бош пудратчи — «Тахиатош йўл қурилиш-таъмирлаш» давлат унитар корхонаси томонидан ушбу йўлнинг Манғит шаҳрига киришдаги 11,4 километр, шаҳар ичидаги 3 километр қисмини реконструкция қилишга жами 15,2 миллиард сўм маблағ сарфланиб, унга 210 нафардан ортиқ ишчи жалб қилинди.

Фото: ««Amunews.uz»

Фото: ««Amunews.uz»

Йўлнинг шаҳар ичидаги қисмила тунги ёритгичлар ва пиёдалар йўлакчаси қурилди.

Фото: ««Amunews.uz»

Фото: ««Amunews.uz»

Мазкур йўлнинг фойдаланишга топширилиш маросимига Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – бош муҳандис Обид Одилов қатнашди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
«Туркия янги дунё тартибининг марказида бўлиши керак» — Эрдўғон
Маҳаллий
Андижонда 41 киши жароҳатланган автоҳалокат қурбонлари сони 4 нафарга етди
Маҳаллий
Ўзбекистонда помидор нархи барқарорлашди