29 июнь, жума куни Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасида Германиядаги CTOUR мухбирлар клуби билан ҳамкорликда махсус брифинг уюштирилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Брифингда етакчи босма ва электрон ОАВдан 70 дан ортиқ вакил иштирок этди. Жумладан ZDF, MDP, SAT1, n-tv сингари телеканаллар ходимлари қатнашди.
Тадбир иштирокчиларига Ўзбекистоннинг туристик ҳудудлари ва маданий мероси ҳақида батафсил маълумот берилди.
CTOUR мухбирлар клуби билан куз ойларида Ўзбекистонга махсус медиа-тур ташкил қилишга келишилди. Тур натижалари Германия оммавий ахборот воситаларида ёритилади.
ZDF телевидениеси Самарқанд, Бухоро, Хива шаҳарларининг Буюк Ипак йўлининг шаклланиши ва тараққиётида тутган ўрнига бағишланган лойиҳа доирасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Шунингдек, МДР Германия марказий телевидениеси билан ҳамкорликда бир қатор меда-лойиҳаларни амалга оширишга келишилган. Хусусан, МДР Ўзбекистонга ташриф буюриб тоғ чанғи спорти ва тоғ туризми, шунингдек, Ўзбекистонда яшаётган немис халқи вакиллари ҳаёти ҳақида ҳужжатли фильмлар суратга туширишини маълум қилди.
Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти, анъаналари ҳақида ҳужжатли фильм туширишга n-tv янгиликлар канали ҳам қизиқиш билдирди.
Изоҳ (0)