Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Шавкат Мирзиёев 2 июль куни 26 июнь санасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва Сенат томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси билан Туркия Республикаси ўртасида экстрадиция тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Экстрадиция тўғрисидаги битим Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг Ўзбекистонга қилган ташрифи чоғида, 30 апрель куни имзоланган эди.

Сенат матбуот хизматининг олдинроқ берган хабарига кўра, экстрадиция шартномаси жиноят содир этилгани учун жазонинг муқаррарлиги принципини таъминлаш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади ва икки мамлакат ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорликнинг самарадорлигини оширишга ёрдам беради.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
«Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишга чақирди
Маҳаллий
«Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак» — фаоллар газ ва электр муаммоси сабабчиларига жазо сўрамоқда
Маҳаллий
Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг уч ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди