3 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатлари фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.
Суҳбат давомида Ўзбекистон—АҚШ муносабатларининг жорий масалалари, шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 15—17 май кунлари АҚШга расмий ташрифи ва олий даражадаги музокаралар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи-назаридан ўзаро алоқаларни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.
Учрашувда икки томонлама бўлажак тадбирлар муддатлари ва кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Изоҳ (0)