Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида 2 июль куни 2 кишининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Яккабоғ туманида яшовчи Ш.Н. «Камаз-55102» русумли юк машинасини шаҳар ҳудудидан ўтувчи «Термиз—Тошкент» йўлининг 1173-километрида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Қамаши туманида яшаган С.Ф. бошқарувидаги Nexia русумли автомобиль билан тўқнашув содир этди.
Ҳодиса оқибатида Nexia ҳайдовчиси С.Ф. ва унинг йўловчиси С.П. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилганди. Бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай, улар ҳаётдан кўз юмди.
Изоҳ (0)