Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хоразм вилоят давлат солиқ бошқармаси ва Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ўтказилган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тадбирларида асосий эътибор тадбиркорлик билан шуғулланаётган фуқароларда солиқ тўлаш маданиятини шакллантириш, ўз фаолиятини белгиланган тартиб қоидалар асосида қонуний тарзда ташкил этиш ҳамда солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилди. Бу ҳақда Хоразм вилоят давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Дилрабо Курязова «Дарё»га хабар берди.

Фото: «Xorazmiy.uz»

Фото: «Xorazmiy.uz»

Тадбирда Урганч шаҳри ҳудудида ҳеч қандай ҳужжатсиз ноқонуний тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириб келаётган фуқаролар билан юзма-юз профилактик суҳбатлар ўтказилиб, уларга ҳар қандай ҳуқуқбузарликнинг салбий ҳолатлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Жумладан, ҳеч қандай ҳужжатларсиз Урганч шаҳар Саноатчилар кўчасида жойлашган бинода миллий ширинликлар ишлаб чиқариш хизматини йўлга қўйган фуқаро Шоҳида Жуманиёзова фаолияти яқиндан ўрганилди. Шоҳида Жуманиёзова бир неча ойдан буён давлат рўйхатидан ўтмасдан, ижара асосида бўш турган бинода миллий ширинликлар ишлаб чиқаришни бошлаган. Солиқ хизмати ходимлари томонидан бу ерда ташкил этилган профилактик тадбирлар жараёнида ушбу фуқарога қонуний фаолият юритаётган тадбиркор учун давлат томонидан яратиб берилаётган имкониятлар, хусусан солиқ қонунчилиги талаблари ҳамд имтиёзлар кенг тушунтирилди.

Тадбир давомида мазкур цехда санитария-гигиена қоидаларига умуман тўғри келмайдиган муҳит яратилганлиги, норасмий ёлланма ишчилар фаолияти йўлга қўйилганлиги ҳамда ишлаб чиқарилаётган шириклик маҳсулотлари ноқонуний қадоқ билан истеъмолчиларга етказиб берилаётгани ҳам маълум бўлди. Мазкур цех таъмирталаб, кўримсиз хонада жойлашган бўлиб, бу ерда ширинликлар ишлаб чиқариш ва сақлаш учун яратилган шароитларнинг бирортаси талаб даражасида эмас. Ширикликлар учун ишлатиладиган қиём маҳсулотлари эса ҳовлида сақланар экан. Цехнинг ташқи ҳовлисидаги чиқинди уюми, тартибсиз кўринишдаги манзара эса ижарага эгасининг эътиборидан четда қолган.

Ушбу ишлаб чиқариш цехида мавжуд камчиликларни бартараф этиш мақсадида солиқ хизмати ходимлари шу ернинг ўзида давлат санитария эпидемилогия маркази ходимларини ҳам жалб этишди. Мутахассислар иштирокида ўтказилган профилактик суҳбат натижасида Шоҳида Жуманиёзова ноқонуний фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ишлаб чиқаришда мавжуд камчиликларни тўлиқ бартараф этиб, истеъмолчиларга сифатли маҳсулот етказиб беришни мақсад қилди.

У шу куннинг ўзида солиқ хизмати ходимларининг амалий кўмаги билан «Давлат хизматлари маркази»нинг сайёр штабида тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, ўз фаолиятини қонунийлаштирди. Қисқа фурсат ичида Шоҳида Жуманиёзованинг барча ноқонуний фаолиятига чек қўйилиб, у соғлом тадбиркорлик муҳитига қайтарилди.

Ана шундай профилактик тадбирлардан яна бири Урганч шаҳрининг Хонқа кўчасида жойлашган қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхонасида ҳам ташкил этилди. Ушбу корхона бугун тадбиркорлик соҳасида ўз ўрнига эга. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари нафақат миллий бозорга, балки қўшни Туркманистон Республикасига ҳам экспорт қилинмоқда. Корхона ишчи ходимлари билан олиб борилган суҳбат жараёнида ёлланма ишчиларнинг фаолияти норасмий йўлга қўйилганлиги маълум бўлди.  Солиқ хизмати ходимларининг ҳуқуқий маслаҳатлари натижасида корхона ишчиларининг  фаолияти ҳам шу куннинг ўзида қонунийлаштирилди. Бу каби саъй-ҳаракатлардан корхона раҳбари ва унда фаолият юритиб келаётган ишчи хизматчилар ҳам мамнун бўлди.

— Бугунги кунда юртимизда тадбиркорларга барча шароитлар яратилган, – дейди Урганч шаҳар ДСИ бошлиғи ўринбосари Н.Давлетов. – Лекин тақдим этилаётган имконият ва имтиёзлардан тўғри фойдаланиш ўрнига, яширинча фаолият юритаётган қўштирноқ ичидаги «тадбиркорлар» ҳам йўқ эмас. Урганч шаҳрида олиб борилаётган профилактик тадбирлар натижасида ҳудудда тадбиркорлик фаолиятлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда. Тарғибот тадбирлари давомида жорий йилнинг май ойида Урганч шаҳар «Давлат хизматлари маркази» сайёр штаби томонидан 144 нафар фуқаро тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди, 60 нафар ёлланма ишчиларнинг фаолияти расмийлаштирилиб, уларнинг доимий бандлиги таъминланди.  Шу билан бирга фаолиятини вақтинча тўхтатган 63 нафар тадбиркорларга кўмаклашиш эвазига эса улар ўз фаолиятини қайта тиклади ва 26 нафар тадбиркорнинг фаолият тури амалдаги фаолиятларига мослаштирилди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Наманганда ижтимоий тармоқларда сўкинган аудиоси тарқалган туман ҳокимига ҳайфсан берилди
Маҳаллий
Туркиянинг TRT канали Лувр музейидан Катта Лангар Қуръони намойишига оид репортаж тайёрлади (видео)
Маҳаллий
Ковиднинг янги варианти болалар ва ҳомиладорларда қандай кечмоқда?