Тошкент шаҳрининг Сергели тумани, «Дарё бўйи» МФЙ ҳудудида «Обод маҳалла» дастури доирасида Навоий вилояти ҳокимлиги ҳомийлигида Навоий вилояти ФВБ ходимлари томонидан шу номдаги болалар майдончаси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу қурилиш ишларига Навоий вилояти ФВБдан 25 нафар ходим ва 4 та техника жалб қилинди.
28 июнь куни Сергели туман ҳокимлиги, Навоий вилояти Халқ қабулхонаси раҳбари, Навоий вилояти ФВБ ходимлари ва «Дарё бўйи» МФЙ аҳолиси иштирокида Навоий номли болалар майдончасининг тантанали очилиш маросими ташкилаштирилди.
Шунингдек, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги «Горняк» болалар дам олиш оромгоҳига кам таъминланган оилаларнинг 10 нафар фарзандига бепул йўлланмалар берилди.
Изоҳ (0)