• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» суриштируви: Фарғонача уй «операцияси» ёхуд Фарғона шаҳар ҳокими муҳтож аёлга берган уйини нега бир кунда қайтариб олди?

    Азизахон Ҳасанова 11 нафар фарзандлари ва набиралари билан Фарғона шаҳар Абдулла Қодирий МФЙ «Лолазор» маҳалласидаги 8-«А» уйнинг 53-хонадонида яшайди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Уч нафар келинни икки хонали хонадонда муросага келтира олмаган А. Ҳасанова янги уй сўраб шаҳар ҳокимлигига бир неча бор мурожаат қилди. Натижада, жорий йилнинг 20 июнь куни шаҳар ҳокимининг кўрсатмаси билан унга Қиргули мавзеси Янги аср кўчаси 5-«В» уйдан ордер асосида икки хонали хонадон ажратилди. Далолатнома асосида уйни қабул қилиб олган аёл яхши ният билан тозалаш ва таъмирлаш ишларига киришди. 25 июнь куни уй ҳужжатларини сўраб борган А. Ҳасановага Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги уй-жой бўлими бошлиғи А. Икромов томонидан вақтинчалик ижозат қоғози берилиб, қолган ҳужжатларни тез кунда расмийлаштириш ваъда қилинди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бироқ А. Ҳасанова янги уйга кўчиб киришга улгурмади. Мутасаддиларнинг ваъдалари бажарилмади, хонадон ҳужжатлари расмийлаштирилмади. Аксинча, шу куннинг ўзида Фарғона шаҳар ҳокимининг топшириғи билан ҳокимликнинг хўжалик ҳисобидаги уй-жой бўлими ва маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари томонидан уй эшиги муҳрланди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шаҳар ҳокими нега ўз фикрини шунчалик тез ўзгартирди? А. Ҳасанова кимнинг арпасини хом ўрибдики, ундан уйни ўша куннинг ўзида қайтариб олишди? «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида А. Ҳасанова билан учрашди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    – Ўша куни квартира бюросига бориб янги уйга ордер олиб келаётган эдим. Уйимиз олдида ишчи гуруҳи вакиллари ва телевидение ходимларига дуч келдим. 8-уйни сўрашди, кўрсатдим. Шундан кейин ҳамма қатори мени ҳам тасвирга олишди. Камчиликларни, муаммоларимни айтдим. Телевидение билан ишчи гуруҳ кетди. Кимдир тезда ҳокимга бориб, буларни Азиза опа бошлаб келди, деган. Кейин шаҳар ҳокими билан хўжалик ҳисобидаги уй-жой бўлими бошлиғи Аслбек келишди. Уйимга кириб кўришди. Шароитингиз яхши экан, деб берган уйларини олиб қўйишди. Шароитимнинг нимаси яхши, мана кўринглар. Шу уйда 12 киши яшай оладими? Битта келиним ажрашиб кетди, қолган иккитаси ҳам ота уйига кетиб қолган. Кўчлари қўшниларникида турибди. Энди нима қилишим керак? Кимга мурожаат қилай, дардимни кимга айтай? Агар ўша куни ишчи гуруҳ билан учрашмаганимда, камерага тушмаганимда, уйни қайтариб олишмасди, – дейди А. Ҳасанова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Муаммо нимадалиги, уй нима учун шошилинч тарзда қайтариб олингани ойдинлашди. Шундай бўлса-да, мутасаддиларнинг муносабатини билиш мақсадида Фарғона шаҳар ҳокимлигининг хўжалик ҳисобидаги уй-жой бўлими бошлиғи ўринбосари билан учрашдик. Нима сабабдан А. Ҳасановага берилган уй муҳрлангани билан қизиқдик.

    – Бошлиқ айтди, топшириқ бўлди деб. Печатлаб туринглар, кейинчалик масала ойдинлашсин, кейин хабарини берамиз дейишди. Бўлди, шу билан печатлаб қўйдик. Сабаби айтилмади. Бир кун олдин ўзимиз бориб, очиб бергандик уйни. Энди нима бўлади, билмайман. Хабарим йўқ, – дейди уй-жой бўлими бошлиғининг ўзини таништиришни истамаган ўринбосари.

    Маълумки, Президент қарорига мувофиқ Фарғона вилоятида ҳам ҳудудлар 4 секторга бўлинган. Сектор раҳбарлари зиммасига ўзларига бириктирилган ҳудудларни иқтисодий, ижтимоий ривожлантириш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топиш каби вазифлар юкланган. Афсуски, айрим сектор раҳбарлари буни ҳанузгача тушуниб етмаяпти, фаолиятида ўзгариш қилмаяпти. Аҳоли мурожаатлари ва муаммоларига лоқайд муносабатда бўлмоқда.

    Шу боисдан, Шавкат Мирзиёев 12–13 июнь кунлари Фарғона вилоятига ташрифи чоғида секторлар раҳбарларига жиддий эътироз билдирди. Секторлар фаолиятини танқидий таҳлил қилиш, ҳудудлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш бўйича Ҳисоб палатасига топшириқ берди.

    Шундан сўнг Ҳисоб палатаси ишчи гуруҳи Фарғона шаҳридаги 4 та сектор фаолиятини ўрганди.

    Фарғона шаҳридаги 20 та маҳалла, хусусан, А. Ҳасанова истиқомат қиладиган Абдулла Қодирий маҳалласи ҳам шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Шавкат Эркабоевга бириктирилган. Ҳисоб палатаси ишчи гуруҳи аъзолари маҳаллаларни ўрганишдан аввал сектор штаби фаолияти билан танишди, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш жараёни, ҳужжатлар юритиш тартиби билан қизиқди.

    Маълум бўлишича, штабда ишчи гуруҳнинг таркиби ва ўрганиш жадвали тасдиқланмаган, номенклатура тартибсиз жойлаштирилган. Далолатномаларда мурожаатларнинг ижроси таъминланганлиги келтирилмаган. Уйма-уй юриб ўрганилганини тасдиқловчи бирламчи ҳужжатларнинг барчаси умумий ва олди-қочди гапларга асосланган. Фуқароларнинг мурожаати натижалари тўғрисида ҳеч қандай ҳужжатлар расмийлаштирилмаган. Масалан, штаб ҳисоботида 14 июнь куни 22 та хонадон ўрганилгани айтилган. Лекин ўрганишлар бўйича кунлик маълумотлар мавжуд эмас.

    Шундоққина штабининг ёнида, шаҳарнинг энг кўзга кўринган жойида ташландиқ ва хароб ҳолда фойдаланилмай ётган ҳудуднинг ўзи ҳам сектор раҳбари қай даражада «самарали» фаолият олиб бораётганини кўрсатиб турибди.

    Ҳоким секторига бириктирилган Қашқарқишлоқ МФЙ 103-уйда яшовчи фуқаро Василжон Якубовнинг муаммоси ҳам мутасаддилар эътиборидан четда қолган. Уй эгасининг таъкидлашича, хонадон 7–8 ой аввал ёниб кетган. Уйда яшаш учун умуман шароит йўқ. Ҳовли хароб аҳволда. Василжон Якубовнинг айтишича, фарзандлари қўни-қўшниникида, ўзи эса товуқхонада яшаётган экан...

    Ишчи гуруҳ Абдулла Қодирий маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйлардаги аҳволни ҳам ўрганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Афсуски, бу ерда узоқ йиллар давомида йиғилиб қолган муаммолар қалашиб ётибди. Кўп қаватли уйлардаги вазият ниҳоятда ачинарли. Сув қувурларининг эскириб, ёрилиб кетиши натижасида ертўлалар захлаб кетган. Айрим уй йўлакларидаги электр шитлари очиқ ҳолатда. Томларни ёпиш, ертўла ва йўлакларни таъмирлаш, ички йўлларни асфальт қилиш, тўпланиб қолган чиқиндиларни белгиланган жойларга олиб чиқиб кетиш ишлари ўлда-жўлда. 8-«А» ва 8-«B» уйлар олдида болалар майдончаси йўқ.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Булар шаҳар ҳокими Шавкатжон Эркабоев масъул секторда яшовчи аҳоли муаммоларининг бир қисми, холос. Агар мутасадди раҳбарлар муаммоларни ўзига хос «йўл» билан – ишчи гуруҳга ёки телевидение мухбирларига дардини айтиб, арз қилган одамлардан аввал берган уйларини қайтариб олиш орқали «ҳал этаверса», вазият ижобий томонга ўзгармайди. Аксинча, уйма-уй юриб, муаммоларни вақтида бартараф этганларида, аҳвол бу қадар хунук тус олмаган бўларди.

    «Дарё» бу мавзуга яна қайтади.

    02.07.2018, 08:26   Изоҳ (0)   73643
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Янгиқўрғонда Ёшлар кунига бағишланган тадбирлар веломарафондан бошланиб, байрам концерти билан якунланди

    01.07.2018, 21:36

    Сергелида ФВБ ходимлари болалар майдончаси қуриб, фойдаланишга топширди

    01.07.2018, 21:21

    Тошкентда «Носирхон» масжидини эгаллаб олишга уринган ака-ука Носировлар қўлга олинди (видео)

    01.07.2018, 20:35

    Тошкент вилоятида эрини пичоқлаб кетган хоразмлик аёл қидирилмоқда

    01.07.2018, 18:04

    Жиззахда икки Nexia тўқнашди. Бир киши ҳалок бўлди, 2 киши яраланди

    01.07.2018, 17:00

    Фото: «Миллий» стадионидаги байрам гала-концерти

    01.07.2018, 16:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентнинг айрим кўчалари веломарафон сабаб вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 7 июн, 22:52

    Марк-Андре тер Штеген “Барселона”дан кетиши мумкин

    Спорт | 7 июн, 22:50

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.