Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига сайловларда ғолиб бўлди, деб ёзади UzNews Халқ депутатлари Учтепа туман кенгаши депутати, ЎзЛиДеп депутатлар гуруҳи раиси ўринбосари Нуриддин Зайниддиновнинг Facebook’даги саҳифасига таяниб.
Аввалроқ Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг номзоди Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан депутатликка илгари сурилгани хабар берилган эди.
1 июль куни бўлиб ўтган сайловлар натижаларига кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев ЎзЛиДеп партиясидан Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашига депутат этиб сайланди.
Изоҳ (0)