Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 10 март куни Самарқанд вилояти, Каттақўрғон туманида яшовчи, муқаддам судланган Т.Я. Ургут туманида яшовчи И.М.га катта миқдорда майизи борлиги ва уни сотишини айтади. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Фирибгар 840 килограмм майиз ва 1200 килограмм буғдойни аралаштириб, юқори қисмига майиз солади. Кейин бу «аралашма»ни тоза майиз сифатида И.М.га 18.040.000 сўмга сотади.
Кўрилган чоралар натижасида Т.Я. ушланди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)