Шавкат Мирзиёев Талабалар шаҳарчасидаги маданият саройида Олмазор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид лойиҳалар билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.
Олмазор туманининг янги маркази — Olmazor city’ни барпо этиш лойиҳаси тақдимоти ўтказилди.
Янги Олмазор кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли ўртасидаги 24 гектардан зиёд ҳудудда барпо этиладиган ушбу мавзеда маъмурий бинолар, кўп қаватли уйлар, замонавий бизнес марказ, меҳмонхона ва хиёбон, таълим ва тиббиёт муассасалари қуриш режалаштирилган.
Давлат раҳбари лойиҳа таклифини маъқуллади.
Ёшлар билан ишлаш, саноат ва туризмни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди. Тумандаги бўш турган биноларни инвентаризациядан ўтказиш, хорижий инвестициялар ва технологиялар олиб келиш, одамларга иш ўринлари яратиш зарурлиги таъкидланди.
Изоҳ (0)