«Ўзбекистон ҳаво йўллари» ўзининг барча самолётларини Wi-Fi билан жиҳозлайди. Бу ҳақда миллий авиакомпаниядаги манбасига таяниб, «Podrobno.uz» хабар берди.
«Жорий йил декабрь ойида авиакомпанияга Wi-Fi билан таъминланган икки Airbus A320 neo самолёти келтирилиши кўзда тутилмоқда. Бироқ бу билан кифояланмай, йўловчиларга максимал даражада қулайлик ва шароит яратиш мақсадида барча ҳаво кемаларини интернет билан таъминлашни режалаштирганмиз», — деди нашр суҳбатдоши.
Манбага кўра, самолётларни қайта жиҳозлаш Uzbekistan Airways Technics базасида амалга оширилади.
Изоҳ (0)