Тошкент шаҳрида 30 июнь — «Ёшлар куни» муносабати билан ўтказиладиган марафон туфайли шаҳарнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот мультимедиа маркази хабар бермоқда.
«30 июнь куни Тошкент шаҳар Миробод туманида ‘Марафон-2018’ тадбири ўтказилади. Шу муносабат билан 30 июнь, соат 8:00 дан 11:00 га қадар Темирйўлчилар ва Г.Алиева кўчаларида автотранспортлар ҳаракати вақтинча чекланишини маълум қиламиз», — дейилади хабарда.
Марафонга соат 8:00 да Темирйўлчилар кўчасида жойлашган АЁҚШ олдида старт берилади. Унда барча хоҳловчилар иштирок этиши мумкин.
Изоҳ (0)