• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тоҳир Жалилов маҳсулотга нарх белгилаш сиёсати, интернетдаги танқидлар ва айрим деҳқонларнинг ғирромлиги ҳақида

    Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси таркибидаги «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти фаолияти, хусусан унинг нарх белгилаш сиёсати, ушбу жараёнда деҳқонлар билан маслаҳатлашилмаслиги юзасидан қизғин баҳс-мунозаралар кузатилмоқда. Шунингдек, компаниянинг 1200 сўмдан пиёз харид қилиши борасидаги таклифидан ҳам норозилар топилмоқда. Айтишларича, компания ҳамма деҳқоннинг пиёзини олмаётган эмиш. Хўш, ушбу ҳолатларни мутасаддилар қандай изоҳлайди? Аҳвол аслида ҳам интернет фойдаланувчилари айтаётганидекми? Ушбу саволларга жавоб ва тизимдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот олиш учун «Дарё» мухбири Севара Нишонова «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси бошқарув раиси Тоҳир Жалилов билан суҳбатлашди.

    Фото: «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси матбуот хизмати

    Фото: «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси матбуот хизмати

    —Ўтган йилнинг июль ойида «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси бошқарув раиси этиб тайинландингиз. Мана шу бир йил ичида компания фаолиятини ривожлантириш учун қандай ишларни амалга оширдингиз?

    —Бир йил давомида биз экспорт ҳажмини ошириш билан шуғулландик. Ҳукумат томонидан бизнинг олдимизга айнан шу масала қўйилган эди. Биз мамлакатимизнинг жаҳондаги позициясини кўриб чиқдик. Компаниянинг асосий вазифаси — Ўзбекистоннинг анъанавий бозорлардаги позициясини қайтариш. Чунки собиқ иттифоқ даврида биз 15 республика ичида экспорт ҳажми бўйича 1-ўринда турганмиз. Ўшанда биз йилига қарийб 6 миллион тонна мева ва сабзавот экспорт қилганмиз. (Бугун эса 1 миллион тонна экспорт қилинади). Ўзбекистоннинг жаҳон бозоридаги мана шу позициясини қайтариш — бизнинг асосий вазифамиз.

    Иккинчи вазифа — эса биз аввал маҳсулот экспорт қилмаган, узоқ хорижий мамлакатларга чиқиш. Бугунги кунда биз мана шу дастур бўйича ишлаяпмиз, олдинга интиляпмиз. Ҳозирги кунда дунёнинг қарийб 80 та давлатига маҳсулот экспорт қиляпмиз. Бироқ, шунга қарамай жаҳон бозорига экспорт қилинаётган 80—85 фоиз маҳсулотлар бизга қўшни бўлган мамлакатлар улушига тўғри келади. Қолган 15 фоизи бошқа мамлакатлар. Биз илк марта Хитойга маҳсулот экспорт қилишни бошладик. Ушбу мамлакатга ҳозирча фақат икки маҳсулот, яъни мош ва гилос етказиб берилмоқда.

    Яна бир жиҳат, илгари Ўзбекистоннинг хорижга экспорт қилинаётган маҳсулотлари учун миллий бренд бўлмаган. Биз UzAgro брендини яратдик. Бизнинг маҳсулотлар транспортнинг барча турларида экспорт қилиниши учун стандартларни жорий этдик.

    Ўзбекистон жаҳонда 8 та маҳсулот экспорти бўйича ўнталикка, 6 маҳсулот экспорти бўйича эса бешталикка киради.

    Фото: «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси матбуот хизмати

    Фото: «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси матбуот хизмати

    —Таққослаш учун 2017 йилнинг беш ойи ва 2018 йилнинг беш ойи учун экспорт ҳисоботини тақдим этсангиз...

    —2017 йилнинг олти ойлигида биз 232 минг тонна 183 миллион доллар миқдорида экспортни амалга оширган бўлсак, 2018 йилда 534 минг тонна 420 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилдик. Бу эса 2,3 баробар ўсиш дегани.

    Экспорт қилишдан мақсад — даромад кўриш

    Фото: «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси матбуот хизмати

    Фото: «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси матбуот хизмати

    —Турли интернет нашрларида «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси таркибига кирувчи «Ўзагроэкспорт» акциядорлик жамияти фаолиятига доир танқидий мақолалар тез-тез чоп этилади. Хусусан, уларда «Ўзагроэкспорт» мева ва сабзавот нархини ўта қиммат баҳолаётгани, бунинг натижасида эса тадбиркорлар арзонроқ нархда маҳсулотни чет элга экспорт қила олмаётгани айтилади. Мана шундай ҳолатларни қандай изоҳлайсиз?

    —Биз жаҳонда мева ва сабзавот экспорти бўйича 5-ўринда турибмиз. Бу МДҲда эмас, Осиёда эмас, айнан жаҳонда. Бизнинг жаҳондаги позициямиз бор. Маҳсулотнинг экспорт нархини белгилашда жаҳондаги нархлар эътиборга олинади. Бозорда миллий маҳсулотни мана шу нархларда сотиш имконияти бор. Айнан жаҳон бозоридаги нархлардан келиб чиқиб, биз нарх белгилаш бўйича тавсия берамиз. Бир туп гилос дарахтини ўтқазиб, ундан ҳосил олиш учун камида беш йил вақт керак. Мана шу вақт ичида уни парваришлаш керак. Беш йилдан сўнггина ундан маҳсулот олиб, даромад кўриш мумкин. Гилос етиштириш учун қанча пул кетган? Ким сўраяпти? Бугунги кундаги гилосларимиз вақт ўтиши билан қарийди ва мева бериши ҳам камаяди. Буни ким ўйлайди? Экспортёрлар таннарх деган нарсага қизиқиши керак. Агар деҳқон меҳнатидан даромад кўрмаса, у эртага деҳқончиликка инвестиция киритмайди. Бизнинг экспортёрлар эса маҳсулотни арзон олиб, хорижга арзон сотишни ўйлайди. Ўзиям даромад олмайди, деҳқонгаям даромад келтирмайди. Биз нима учун маҳсулотимизни хорижга олиб бориб, арзон нархга ташлаб келишимиз керак?

    Кўпчилик ҳозир экспорт ҳажми тушяпти, деб гапиряпти. Аслида экспорт ҳажми қарийб уч баробарга ошди.

    Экспорт қилишдан мақсад — даромад кўриш. Чунки маҳсулотни етиштиришнинг ўзи бўлмайди. Етиштириб бўлгандан кейин уни яхши нархда сотиш керак.

    Мева ва сабзавот эккан деҳқон ундан қанча даромад олишини олдиндан билиши керак. Унинг учун биз маҳсулот нархини олдиндан белгилашимиз лозим. Мана ҳозир пиёз бозорда 500 сўм. Бунинг сабаби эса маҳсулот кўплиги.

    Айрим деҳқонларнинг ғирромлиги ҳақида

    Фото: «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси матбуот хизмати

    Фото: «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси матбуот хизмати

    —Пиёз ҳақида гап кетганда, яна бир ҳолатга изоҳ бериб ўтсангиз. «Ўзбекозиқовқатхолдинг» пиёзни 1200 сўмдан олаётгани ҳақида маълумот берилди. Бироқ, ижтимоий тармоқларда компания фермерлардан турли важлар билан маҳсулотни сотиб олмаётгани таъкидланмоқда.

    —Бу тўғри. Ўша биздан пиёзни харид қилишмаяпти, деб эътироз билдираётганларнинг ҳаммаси олиб-сотарлар. Биз улардан эмас, деҳқонлардан, уларнинг уйларига далаларига бориб пиёз харид қиляпмиз. Лекин пиёз кўп. Биз шунча пиёзнинг ҳаммасини сотиб ололмаймиз. Бу ерда яна битта муаммо бор: сифатсиз маҳсулотни таклиф қилиш. Маҳсулот ичига майдаларини, айрим ҳолларда тош ҳам солишади. Шунинг учун биз маҳсулотни текшириб оляпмиз. Шунинг учун пиёз харид қилиш жараёни узоқроқ давом этяпти. Қопни ичига трубани қўйиб, ичига майда-чуйда, яроқсиз маҳсулотни солиб, атрофини чиройли қилиб тўлдириб қўяётганлар ҳам бор. Менга телефон қилишади «Тоҳир ака, пиёз олиб келишди, пиёзига қараб бўлмайди, майда» деб. Аслида биз уларга 60 калибрли ҳажмда бўлсин пиёз деб тушунтирганмиз. Пиёзнинг ярми стандарт талабига жавоб беради, ярми жавоб бермайди. Уни олиб мен нима қиламан? Москвага олиб бориб ташлаб келаманми? Умуман олганда, ҳозирда компания ҳақидаги танқидларни ҳам яхши томонга қабул қилса бўлади. Энг муҳими, одамлар биз ҳақимизда гапира бошлади. Мен танқидни тўғри қабул қиламан. Салбий фикрлардан ҳеч қачон хафа бўлиш керак эмас.

    Бизнинг экспорт салоҳиятимиз, имкониятларимиз катта. Фақат тўғри ва ҳалол меҳнат қилишимиз керак. Ҳамма нарсани Россияга олиб бориб ташлаб келишимиз керак эмас. Мана Хитой бор, Ҳиндистон бор.

    —Нарх белгилаш сиёсатини оддий тилда тушунтириб берсангиз. Дейлик, гилоснинг энг сараси ўзимининг бозорларда 18 минг сўм, бироқ унинг экспорт баҳоси 32 минг сўм. Ушбу нархни белгилашда қандай омиллар ҳисобга олинган?

    —Ҳозирги кунда жаҳон бозорида гилоснинг ўртача нархи 7 доллар. 7 долларни саккиз мингга кўпайтирсангиз неччи бўлади? 56 минг сўм. Биз 4 доллар баҳоладик. Энди 18 мингга гилосни олганимиздан кейин уни яхшилаб қадоқлаш керак, калибровка қилиш керак, яхши автомобиль ёки самолётда истеъмолчига етказиб бериш керак. Уни хорижда сотиш керак. У ерда ҳам кирадиган харажатлари бор. Буларнинг ҳаммасини ҳисобга олганда шу биз белгилаган нарх чиқади. 32 минг сўмнинг ичида экспортёрнинг ҳам фойдаси бўлиши керак. Уни 18 минг олиб, Тошкент вилоятидан Олой бозорига сотмаяпмиз-ку?!

    Келгуси йилга янаям қиммат қиламиз. Чунки бизнинг гилоснинг нархи камида 7 доллар бўлиши керак. Ўзбекистонда гилос пишган пайтида дунёнинг ҳеч бир мамлакатида гилос ҳали пишмаган бўлади. Биз бу йилнинг ўзида Хитой компанияси билан келгуси йил учун 10 минг тонна гилос экспорти бўйича шартнома имзоладик.

    Фото: «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси матбуот хизмати

    Фото: «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси матбуот хизмати

    Ўзбекистон хорижга узум экспорт қила бошлайди

    Фото: Google

    Фото: Google

    —Ўзбекистон жорий йилда хорижга аввал экспорт қилинмаган янги маҳсулотларни хорижга экспорт қилишни бошлайдими?

    —Биз яқиндан бошлаб узум экспортини йўлга қўямиз. Компания узумнинг килограмми учун 2 доллар нарх белгилади. Ҳозир бизнинг вазифамиз, ушбу белгиланган нархни қиммат экан, арзон экан, деб муҳокама қилиш эмас, балки уни сотиш. Тармоқларга бориб, биз мана шундай қадоқлаймиз, шу тарзда олиб келиб берамиз, деб музокара ўтказишимиз керак ҳамда шартнома имзолашимиз керак. Узум пишганида фақат олиб бориб бериш керак, холос. Узум пишади, бозорга олиб бораман, деган нарсани йиғиштириш керак. Мана шу бизнинг мақсадимиз. Кейинроқ, хурмо мавсуми бошланади. Бизнинг хурмомиздек хурмо ҳеч қаерда йўқ. Уни нархи 50 сент, ушбу кўрсаткични ҳеч бўлмаса 1,5 долларга олиб чиқишимиз керак. Биз логистика нуқтайи назаридан ҳам Худонинг назари тушган ҳудудда жойлашганмиз. Мамлакатимизнинг қулай географик жойлашуви маҳсулотни Калининград ва Иркутскка бир хил нархда олиб бориш имкониятига эга. Бошқа давлатлар уёқдан буёққа маҳсулот олиб киргунича, биз аллақачон сотиб бўламиз. Мана шундай имкониятдан ҳам фойдаланиш йўқ. Деҳқонларни мақсади маҳсулотни Қўйлиқ бозорига олиб бориб қўйиш. Бунақада бўлмайди!

    Гуруч нархи нима сабабдан кўтарилди?

    Фото: Google

    Фото: Google

    —Ўтган йилларда ёз мавсумида сунъий шакар танқислиги юзага келтирилгани боис, ушбу маҳсулотнинг нархи кўтарилиб кетар эди. Жорий йилда мана шу ҳолатнинг олди олинди. Шакар нархи жорий йилда кўтарилиб кетмади. Бироқ, Рамазон ойи бошланганидан кейин гуруч нархи кескин кўтарилиб кетди. Бунинг сабаби нима?

    —Маҳсулотнинг сотиш механизмлари бор. Ҳозир 21-асрда турибмиз. Бозордаги нарх-навога таъсир кўрсатувчи асосий нарса гап-сўз. Маҳсулот кўп. Ҳозир бизнинг омборларимизда 100 минг тонналаб шакар турибди. Уни биров олмаяпти. Гуручнининг ҳам энди мавсуми келяпти. Иккиламчи ҳосил етилиб, сотувга чиқарилгач, секин-аста нархи тушади. Лекин гуручнинг ҳам таннархи бор. Бизда шунақа бир гап бор: «Деҳқончилик, беравер», дейишади. Деҳқоннинг ҳам баҳоси борку! У гуруч етиштириш учун қанча меҳнат қилган, қанча пул сарфлаган. Бизнинг асосий мақсадимиз — деҳқонларимизнинг даромадини олиширишга эришиш.

    29.06.2018, 14:16   Изоҳ (0)   30406
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    30 июнь куни Тошкентдаги айрим кўчаларда ҳаракат вақтинча чекланади

    29.06.2018, 13:43

    30 ёшгача бўлган ҳарбий хизматчилар «Ёшлар куни» муносабати билан рағбатлантирилади

    29.06.2018, 13:31

    Олий Мажлис Сенатининг XV ялпи мажлисида Андижон вилояти ҳокимининг ҳисоботи тингланди

    29.06.2018, 13:18

    Шавкат Мирзиёев Тошкент ўйинчоқлари фабрикаси иш жараёни билан танишди (фото)

    29.06.2018, 13:05

    Тошкентда Челябинск тракторлари йиғила бошлади

    29.06.2018, 12:45

    Каттақўрғонлик ёшлар ўз ҳокими билан учрашди

    29.06.2018, 12:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.