Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳридаги деҳқон бозорларидан бирининг хавфсизлик бўйича директор ўринбосари тадбиркорга ноқонуний тўлов эвазига бозор растасидан яхна ичимликлар савдоси учун жой ажратиб беришни ваъда қилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Trend

Фото: Trend

ИИББ Иқтисодий хавфсизлик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими ходимлари амалга оширган тезкор ҳаракатлар натижасида 63 ёшли Т.Абдували 200 доллар олаётган вақтда воқеа жойида ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») ва 211-моддаси («Пора бериш») билан жиноий иш қўзғатилди.

Тергов ишлари давом этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Оммавий савдолар орқали тўлиқлигича сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди
Маҳаллий
“Ўзсаноатқурилишбанк” капиталига 125 миллион доллар, “Асакабанк”ка 100 миллион доллар жалб этилади
Дунё
Европа Иттифоқининг санкциялар бўйича махсус вакили Ўзбекистонга келмоқчи