Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда. Бугунги мажлисда иштирок этаётган 78 та сенаторлар иш жараёнида илк маротаба планшетлардан фойдаланмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Севара Нишонова хабар бермоқда.
Мажлисни олиб борган Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев сенаторларга планшет тарқатилганини «ортиқча қоғозбозлик ва сарфларни камайтириш, ишларни самарали ташкил этиш мақсадида» амалга оширилган чора-тадбир сифатида изоҳлади.
Планшетларга муҳокама қилинаётган қонунлар матни киритилган.
Давлат ташкилотлари иш фаолиятига ахборот технологияларининг жорий этилаётгани қувонарли ҳол. Сенат мажлисларини ёритадиган журналистларга ҳам иш жараёнида смартфон ҳамда планшетлардан фойдаланишга рухсат берилишини кутиб қоламиз.
Изоҳ (0)