Осиё тараққиёт банки директорлар кенгаши Ўзбекистондаги иқтисодий бошқарувни яхшилашга кўмаклашиш учун 300 миллион доллар ажратди, деб хабар беради «Газета.uz».
Иқтисодий бошқарувни яхшилаш дастури ҳукуматнинг фискал барқарорликни таъминлашга доир хатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, мамлакат иқтисодиётининг барча тармоқларида етакчилик қилаётган давлат ташкилотларининг самарали иш фаолиятини таъминлашга йўналтирилади.
Бундан ташқари, Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон ҳукуматининг ислоҳотларни амалиётга татбиқ этиш салоҳиятини мустаҳкамлаш учун бир миллион доллар миқдорида техник кўмак кўрсатади.
Жаҳон банки ушбу дастурни молиялаштиришга кўмаклашиш учун 500 миллион доллар ажратади.
Изоҳ (0)