Исроиллик ҳарбийлар Ғазо секторидаги транспорт воситаси ва кузатув минорасига ҳаводан ҳужум қилди. Фаластинликлар ёнувчи моддали ҳаво шарларини учиришда улардан фойдаланган эди, деб ёзади «РИА Новости».
Жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумотлар келиб тушмади.
«Исроил мудофаа армияси учар қурилмаси бир гуруҳ фаластинликлар томонидан Ғазо сектори шимолидан ёнувчан ҳаво шарларини учирган транспорт воситасига ҳужум қилди», — дея хабар беради армия матбуот хизмати.
Шунингдек, шарлар учирилган чегарадаги кузатув пункти ҳам ҳужумга учраган.
Фаластинликларнинг ҳаво шарлари конструктив жиҳатдан оддийлигига қарамасдан, охирги ойлар давомида Исроилга миллионлаб долларлик зарар етказганлиги таъкидланмоқда.
Изоҳ (0)