Самарқанд шаҳрида С.Т. исмли аёл фирибгарлик ҳолатига дуч келгани юзасидан Президентнинг виртуал қабулхонасига ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Мурожаатда С.Т. Самарқанд шаҳрида яшовчи таниши А.Х. биргаликда мебель бизнеси билан шуғулланишларини айтиб, алдаш йўли билан ундан 24 000 доллар олиб, берган ваъдасини бажармай, қочиб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида А.Х. ушланди.
Изоҳ (0)