Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Лондоннинг «Челси» клуби ярим ҳимоячиси Нголо Канте испан грандлари қизиқишга сабаб бўлди, деб хабар беради Le Parisien​.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Қайд этилишича, Канте Мадриднинг «Реал» клубининг асосий трансфер нишони бўлиб турибди. Шунингдек, Нголо ёшлигидан мадридликларга ишқибоз бўлиб, унинг хонаси эса клуб ўйинчиларининг суратларига тўла бўлган. Шу сабабдан «Реал» 27 ёшли Канте учун асосий даъвогар ҳисобланмоқда.

Аммо «Камп Ноу»га якунланган мавсумнинг сўнгги ўйинларидан бирига Кантенинг яқинларини таклиф қилган «Барселона» мазкур трансфер амалга ошишида «Реал»га ҳалал бериши мумкин. Каталонияликлар ҳам Нголони ўз сафига қўшиб олишни истамоқда.

Аввалроқ, франциялик ярим ҳимоячининг ПСЖга ўтиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Аммо «Челси» уни сотишда бош тортган. Ҳозирда футболчининг трансфер нархи 80 миллион фунтга баҳоланмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
Ғуломжон Ёқубовнинг созандасига турмушга чиққан, 32 ёшида “халқ артисти”га айланган Гулсанам Мамазоитова 42 ёшда
Саломатлик
Шамоллаш, милк касалликлари, стресс: давоси сабзавот ва мевалар бўлган яна 6 касаллик 
Маҳаллий
Қашқадарёдаги мавжуд ер майдонларининг 2,5 млн гектари Узкад тизимига киритилгани маълум бўлди