Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

22 июнь куни соат 19:51 да Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБга Миробод тумани, Алиев кўчасида жойлашган кўп қаватли уйнинг икки хонадонида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушди. Бу ҳақда ИИББ ахборот-мультимедиа маркази маълум қилди.

Фото: ИИББ ахборот-мультимедиа маркази

Фото: ИИББ ахборот-мультимедиа маркази

Ёнғин 3-қаватдаги хонадонда келиб чиққан ва дастлабки тахминга кўра, бунга газ плитасида ёғ қиздирилаётган қозоннинг қаровсиз қолдирилгани сабаб бўлган. Оловни ўзи ўчиришга уринган хонадоннинг 4 нафар аъзоси куйиш жароҳатини олган ва касалхонага ётқизилган.

Фото: ИИББ ахборот-мультимедиа маркази

Фото: ИИББ ахборот-мультимедиа маркази

Аланга юқори қаватнинг балконига ўтган. Ушбу хонадондан 3 киши ўт ўчирувчилар томонидан қутқарилди.

Соат 20:13 да тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар