Ўзбекистон темир йўллари жорий йил декабрь ойидан бошлаб Россияга икки янги йўналишни ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Podrobno.uz»
хабар берди.
«Биз янги Тошкент — Москва рейсини ишга туширмоқчимиз. Унинг алоҳида жиҳати Қорақалпоғистон орқали ўтиши бўлади. Иккинчи йўналишни нисбатан янги дейиш мумкин. Олдин бизда Тошкент ва Свердловск ўртасида қатнаган поезд бўлган. Биз энди уни қайта ишга тушириб, Қозонгача узайтирамиз», — деди компания вакили.
Шунингдек, Ўзбекистон мамлакат темир йўл тармоқларидан Россия ва Қозоғистондаги тегишли бекатларгача йўловчиларни элтишга хориж темир йўл компанияларни жалб этиш масаласини ҳам кўриб чиқмоқда.
Изоҳ (0)