Гватемалада талабалар кетаётган автобус жарликка қулаб тушди. Бу ҳақда Prensa Libre’га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Натижада 8 киши ҳалок бўлган, 35 киши жароҳат олган.
Йўл-транспорт ҳодисаси Сан-Маркос департаментида юз берган. Автобусдаги 55 нафар талаба спорт мусобақасига бориш учун йўлга чиққан эди.
Ҳайдовчи транспорт воситасини бошқара олмаган, натижада автобус 70 метр баландликдан қулаган. 7 киши воқеа жойида жон берган, яна 1 киши шифохонада вафот этган.
Сан-Маркос миллий шифохонасига оғир жароҳат олган 35 киши келтирилган.
Дастлабки маълумотларга қараганда, авария тормоз тизимининг носозлиги туфайли юз берган.
#SanMarcos | Ocho estudiantes que participarían en mañana deportiva mueren en accidente de bus https://t.co/gHLCqUnaXi pic.twitter.com/ePh9wBGTYX
— César Pérez (@Cperezm_pl) June 21, 2018
Изоҳ (0)