Америкалик Стефан Браун исмли йигит Instagram’даги саҳифасида Ўзбекистонни ўзи саёҳат қилган 20 та мамлакат ичида энг яхшиси деб атади, деб ёзмоқда Sputnik.
«Бир ой илгари ҳаётимдаги энг буюк саргузаштни бошдан кечирдим... Ўзбекистон. Мен саёҳат қилган 20 та мамлакат ичида Ўзбекистон мен учун энг ёқимлиси бўлди.Браун ўзбекистонликларни зиёли, меҳрибон ва меҳнатсевар, дея таърифлайди ва ўзбеклар бу хислатларини бутун дунёга ёйишлари лозимлигини айтади.Ажойиб меҳмондўстликдан тортиб маҳаллий аҳолининг дўстона муносабатигача — ҳаммаси мени худди ўз уйимдагидек ҳис қилишимга сабаб бўлди. Ҳар бир куним табассум билан ўтди, ҳар куни янги дўстлар орттирдим ва ҳар тонг муаммоларни унутган ҳолда уйғондим. Матбуот Ўзбекистонни «террорчи» давлат деб атаган эди, аммо бу юрт бундай иллатдан жуда йироқда».
Стефан Браун, америкалик сайёҳ
Фото: Instagram
«Бир кишининг хатоси учун бутун бир мамлакатни айблаш нотўғри. Мен матбуотдаги сўзларга ишониш ўрнига юрагимга қулоқ солиб Ўзбекистонга келишга қарор қилганимдан жудаям хурсандман. Мен бир умр ёдимдан чиқмайдиган хотиралар ва дўстларга эга бўлдим. Мени нафақат дунё фуқароси бўлишда давом этишга илҳомлантирганинг, балки ҳақиқий инсон аслида қандай бўлишини ўргатганинг учун раҳмат сенга, Ўзбекистон».https://www.instagram.com/p/BkKkUSlhhrD/?utm_source=ig_embedСтефан Браун, америкалик сайёҳ
Изоҳ (0)