Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Бугун, 20 июнь санасида Россияда ўтаётган футбол бўйича Жаҳон Чемпионати 2-тур доирасида 3 та учрашув бўлиб ўтиши белгиланганди. Уларнинг дастлабкиси «B» гуруҳининг 2 жамоаси — Португалия ҳамда Марокаш ўртасида бўлиб ўтди.​

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Ҳозиргина куннинг иккинчи учрашуви якунланди. Унда «А» гуруҳининг 2 жамоаси — Уругвай ҳамда Саудия Арабистони термалари 2-тур доирасида кураш олиб борди.

Беллашувдаги ягона гол «Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес томонидан 23-дақиқада киритилди. Шу ҳисоб ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди.

Мазкур ғалабадан сўнг Уругвай ҳам Россия сингари «А» гуруҳида 6 очкога эга бўлди ва муддатидан аввал плей-оффга чиқди.

Фото: ФИФА

Фото: ФИФА

Жаҳон Чемпионати

«А» гуруҳи, 2-тур беллашуви

20 июнь, чоршанба

Уругвай—Саудия Арабистони 1:0

Гол: 1:0 — 23 Луис Суарес.​

Уругвай: Муслера, Варела, Хименес, Годин, Касерес, Санчес (Нандес, 82), Весино (Торрейра, 59), Бентанкур, Родригес (Лаксалт, 59), Кавани, Суарес.

Саудия Арабистони: Ал-Овайс, Ал-Брейк, Хаусауи, Ал-Булайҳи, Ал-Шахрони, Ал-Жассим (Ал-Могауи, 44), Отайф, Бахебри (Канно, 75), Ал-Фараж, Ал-Досари, Ал-Муваллад (Ал-Сахлауи, 78).

Изоҳ
Асосий янгиликлар