Ўзбекистон Россиядан келадиган пул жўнатмалари ҳажми бўйича МДҲда етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Россия Марказий банки маълумотига таяниб, Spot хабар қилмоқда.
2018 йилнинг 1-чораги давомида Россиядан Ўзбекистонга 726 миллион доллар юборилган. Хусусан, 200 миллион доллар Россия фуқаролари, қолган 525 миллион доллар эса муҳожирлар томонидан жўнатилган. Ўртача ҳисобда бир марталик жўнатма 314 долларга тенг.
Россиядан Тожикистонга — 487 миллион, Қирғизистонга — 434 миллион, Арманистонга — 209 миллион доллар жўнатилган. Энг катта ҳажмдаги пул жўнатмалари (1,7 миллиард доллар) Россиядан Швейцарияга юборилган.
Худди шу давр ичида Ўзбекистондан Россияга 103 миллион доллар жўнатилган. Ўртача ҳисобда бир марталик жўнатма 1 минг долларни ташкил қилган.
2017 йил якунига кўра Россиядан Ўзбекистонга 3,9 миллиард доллар юборилган.
Изоҳ (0)