Нидерландия жанубида фестивалга ташриф буюрганлар устига бостириб борган фургон ҳайдовчиси террорчилик мақсадини кўзламаган. Бу ҳақда NL Times нашри хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
18 июнь, душанба тонгида кичикроқ автобус мамлакат жанубидаги PinkPop мусиқий фестивали томошабинлари устига юриб кетди. Ҳодиса оқибатида бир киши ҳалок бўлди, уч киши жиддий жароҳат олди.
Микроавтобус ҳайдовчиси ҳодиса жойидан яширинган, уни қидиришда Германия ва Бельгия полициялари ҳам иштирок этди. Кейинроқ ҳайдовчининг ўзи айбини тан олиб, Амстердам полициясига келди. У қўлга олинди ва ҳозирда Лимбург полиция бўлимида.
«18 июнь, душанба куни одамлар устига юриб кетганликда гумонланувчи 34 ёшли эркак террорчилик мақсадини кўзламаган», — дейди прокурор вакили.
Изоҳ (0)