Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йилнинг март ойида Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги Edem Chimgan меҳмонхонасига нисбатан ЖКнинг 131-моддаси 2-қисми бўйича очилган иш жиноят аломатлари аниқланмагани сабабли тугатилди.

Фото: Тошкент вилояти ИИБ

Фото: Тошкент вилояти ИИБ

13 март куни меҳмонхонада эркак ва аёлларнинг кўнгилхушлик қилиб бериши учун шароит яратиб берилаётгани ҳақидаги хабар келиб тушгач, Тошкент вилояти ИИБ тезкор тадбир ўтказганди. Меҳмонхона раҳбариятига нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилганди.

Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан олиб борилган тергов давомида меҳмонхона раҳбариятининг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмади. Шу сабабли Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими 1 май куни Жиноят-Процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан ишни тугатди.

Ҳозирда меҳмонхона мажмуаси одатий тартибда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми қандай ўзгармоқда?
Дунё
“Дарё кундалиги”да 28 март куни содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади