НАТО мамлакатлари ва альянс иттифоқчиларининг Эстония ҳудудидаги Saber Strike 2018 халқаро ўқув машғулотлари якун топди. Бу ҳақда республика мудофаа кучлари матбуот хизмати хабар берди, деб ёзади «РИА Новости».
Saber Strike АҚШнинг Европа қуруқликдаги қўшинлари томонидан ҳар йили ўтказиладиган йирик кўламли ўқув машғулотларидир. Жорий йилда Эстония, Латвия, Литва ва Польшадаги ўқув машғулотларида жами 18 мингга яқин ҳарбий хизматчи иштирок этмоқда.
Ўқув машғулотлари 3 июндан 15 июнга қадар давом этиб, Эстонияда уларга икки мингдан ортиқ Эстония мудофаа кучлари ҳарбий хизматчиси, шунингдек НАТО мамлакатлари ҳарбийлари жалб этилган эди.
Машғулотлар давомида ердаги кучларни F-16 қирувчи самолётлари, B-1B стратегик бомбардимончи самолётлари, АҚШ ҲҲК A-10 штурм самолётлари, Британиянинг Wildcat вертолётлари ва Эстония мудофаа кучларининг Robinson R-44 вертолётлари ҳаводан қўллаб-қувватлади.
Изоҳ (0)