АҚШнинг Флорида штати Бревард округида яшовчи 23 ёшли Дерек Эйтел Facebook’да Walt Disney World истироҳат боғига бориб, у ердаги ҳаммани отиб ташлашни таҳдид қилди. Бу ҳақда Florida Today’га таяниб, Forum Daily хабар қилмоқда.
«5 та лайк ва мен Disney’га бориб, ҳаммани отиб ташлайман, қайтиб келиб ўзимни осаман», — деб ёзган Эйтел.
Полиция маълумотларига қараганда, чатда ўша вақтда 800 дан ортиқ қатнашчи бўлган. Улардан икки нафари полицияга мурожаат қилган.
Тергов вақтида Эйтел таҳдидли хабар ёзганини тан олган.
Эйтел ёзма шаклда қотиллик ва тан жароҳати етказишга таҳдид қилганликда айбдор деб топилган. Ҳозирда у Бревард округининг қамоқхонасида сақланмоқда. Суд уни 100 минг доллар гаров эвазига қамоқдан озод қилишини маълум қилган.
Изоҳ (0)