2 та енгил моторли самолёт Аляска (АҚШ) осмонида тўқнашиб кетди. Бу ҳақда KTVA телеканалига таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.
Ҳалокат 13 июнь, чоршанба куни содир бўлган. Натижада самолётлардан бири фавқулодда қўнишни амалга оширган, иккинчиси эса дарёга қулаб тушган.
«Самолётлардан бири шу ерга қўнган. Бортда бир киши бўлган ва у жароҳат олмаган. Самолётга катта зарар етган. Иккинчи самолёт, бахтга қарши, дарёга қулаб тушган», — дея Транспорт хавфсизлиги миллий қўмитаси маҳаллий бошқармасининг раиси Клинт Жонсон хабар берган.
Қутқарувчилар иккинчи самолётнинг қолдиқларини топган. Ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар ҳақида ҳозирча маълумот тақдим қилинмаган.
Изоҳ (0)